Тошкентда илк бор Осиё қиличбозлик конфедерациясининг (ОҚК) Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда иштирок этувчи делегатларнинг барчаси Тошкентга ташриф буюрди.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов БАА қиличбозлик федерацияси президенти Шайх Салим Султонни қабул қилди. Шайх Салим Султон ОҚК раҳбарлигига кўрсатилган икки номзоддан бири ҳисобланади.Шундан сўнг, Ўзбекистон ва БАА қиличбозлик федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ташриф давомида меҳмонга МОҚ биноси бўйлаб кичик экскурсия ташкил этилди. Бу билан Шайх Салим Султон ўзбек спортининг тарихи ҳақида маълумотларга эга бўлди.