Венгрияда ўқитувчиларнинг аҳволи ёмонлашишда давом этмоқда. Уларнинг кўпчилиги даромади пастлиги сабаб ўз касбларини ташлаб кетишган.

Мамлакат кадрлар вазирлиги таълим соҳасида ишчи кучи тақчиллиги йўқлигини айтган бўлса ҳам, Венгрия Марказий статистика бошқармасининг сўнгги маълумотлари бунинг аксини кўрсатмоқда. Асосий масалалардан бири ўқитувчиларнинг маоши 2014 йилнинг энг кам иш ҳақи билан ҳисобланганлигида.

Венгрия Марказий статистика бошқармасининг сўнгги хулосаларига кўра, 2021 йилнинг иккинчи чорагида мамлакат бўйлаб таълим соҳасида жами 6600та бўш иш ўринлари бўлган.