“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Люк Шоу ёзда Дортмунднинг “Боруссия”сидан кўчиб ўтган қанот ҳимоячиси Жейдон Санчонинг ўйинлари ҳақида гапирди.

“Баъзида одамларга вақт керак бўлади. Унинг муаммолари бор, деб айтмаган бўлардим, у машғулотларда астойдил ҳаракат қилади.

Баъзида ўйинлар пайтида омадсизликка учрайди – баъзида биринчи гол ёки самарали пас учун бироз омад керак бўлади. Лекин ҳамма нарса олдинда эканига шубҳам йўқ.

У ниҳоятда истеъдодли, у энг юқори даражага кўтарила олади. Унинг вақти келади “, – деди Шоу.

Эслатиб ўтзмиз, Жамоа учун ўтказилган 8 учрашувда 21 ёшли Санчо ҳеч қандай самарали ҳаракат кўрсатмади.