Украиналик хонанда ва ТикТокер Михаил Поплавский Киев маданият ва санъат университетида ТикТок факультетини очди. У бу ҳақда ўз интернет саҳифасида хабар берган.

Ушбу факультет нафақат Украина, балки дунё бўйича ягона ҳисобланади. Поплавскийнинг фикрича, келажак ижтимоий тармоқларга тегишли бўлади, шу боис ёшларни ижтимоий тармоқлар билан ишлашга ўргатиш лозим. Факультетда ўқиш университетнинг барча талабалари учун бепул.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Поплавский 1993-2015 йилларда Киев маданият ва санъат миллий университети ректори бўлган.