ЎзЛиДеп партиясидан президентликка номзоди тасдиқланган Шавкат Мирзиёев сурхондарёлик сайловчилар билан учрашуви бошланди.

Ўзбекистоннинг амалдаги президенти бир вақтлар Сурхондарёда тадбиркорлик йўқ бўлиб кетганини эслади.

Бу ерда тадбиркорлик йўқ бўлиб кетганди. Текшир-текширлар, туҳматлар сурхондарёликларнинг бошига келгани рост эди.

Бардошли, матонатли Cурхон эли умид билан “бу кунлар ўтар” деб кутишган. Мен Сурхондарёга кўп марта келганман, кўп нарсани билиб юрардим, аммо қўлимиздан кўп иш келмасди.

Даврада забардаст тадбиркорлар ўтирибди, улар ростини айтади- 4-5 йил эмас, 10 йиллаб қўрқувда яшаш, ишлаш ривожланишни ортга сурди.

Мен бу лавозимга келганимдан бошлаб, одамларни рози қилиш учун халқ қабулхоналарини ташкил этдик, пастга тушиб, маҳаллама маҳалла, уйма уй юрдик.

Ҳақиқий аҳволни кўриб, камчиликларни тан олиб, ишлашга ўргандик. Биз кечиримли бўлдик. Одамларда “қилса бўлар эканку” деган туйғу пайдо бўлди. Бугун таклифларимни айтаман, сизга маъқул келган ва келмаганини, энг оғир муаммоларни очиқ айтишни сизлардан кутиб қоламан“, – деди Шавкат Мирзиёев.