Термиз шаҳридаги Муз саройи мажмуасида Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сурхондарёлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда. 2022-2026 йиллар Сурхондарёда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш беш йиллиги деб эълон қилинади.

“Мега” лойиҳа – Тўпаланг сув омборидан Термизгача 361 километр узунликдаги магистрал сув тармоғи қурилади. Бунга 138 миллион доллар ажратилади.

Марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 57 фоиздан 80 фоизга етказилади ва 800 минг нафар аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланади, 870 минг нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланади, канализация хизмати билан таъминланиш даражаси 4 фоиздан 22 фоизга етади.