Қибрай туманида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” шиори остида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Хусусан туман ҳокимлиги ҳамда Қизил Ярим ой жамияти туман бўлинмаси ташаббуси билан тумандаги “Беруний”, “Шодлик” ва “Зебунисо” маҳалласи яшовчи 48 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож кекса нуронийлар учун “Янги Ўзбекистон” боғи ҳамда “Минор” масжидига саёҳат уюштирилди.

Шунингдек нуронийлар Зангиота зиёратгоҳида Занги ота ва Амбар биби мақбараларини зиёрат қилиб, қуръон тиловат қилдилар.

Жорий йилнинг 10 октябрига қадар давом “Кексалар ҳафталиги” доирасида туманда кўплаб тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.