Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида яна бир ўзбекистонлик оғир атлетикачи муваффақият қозонди.

-55 кг вазн тоифасида иштирок этган Озода Ҳожиева 2 та медалга сазовор бўлди. Даст кўтаришда тўртинчи ўрин билан кифояланишга мажбур бўлган Озода, силтаб кўтаришда вазиятни ўнглай олди.

Ўзбекистонлик спортчи дастлабки уринишида 92 кг, иккинчи уринишда – 95 кг тошни ўзига бўйсундирди. Сўнгги уринишда эса 98 кгни кўтара олмади. Шундай бўлсада, силтаб кўтаришда Озода Ҳожиева учинчи ўринни эгаллади.

Якуний ҳисобга кўра, 172 кг натижа қайд қайд этган Озода иккинчи ўринни эгаллади ва терма жамоа ҳисобига жаҳон чемпионатининг биринчи кумуш медалини қўшиб қўйди.

Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати,

-55 кг, қизлар

1. Эcтеп Катерин Эмили (АҚШ) 198 кг
2. Озода Ҳожиева (Ўзбекистон) 172 кг
3. Леон Перез (Мексика) 171 кг