Саудия Арабистоннинг Жидда шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси илк олтин медални қўлга киритди.

-73 кг вазн тоифасида иштирок этган Диёрбек Эрматов даст кўтариш машқида 132 кг натижа билан ушбу йўналишда тенгсиз эканини исботлади. Шу тариқа Ўзбекистон вакили даст кўтариш машқида олтин медалга сазовор бўлди.

Эрматов дастлаб 124 килограмм, кейин 127 килограмм оғирликни, учинчи уринишда эса 132 килограмм оғирликни ўзига бўйсундира олган.

Кучли учликдан россиялик Никита Вагин (130 кг) ҳамда Грузия вакили Николоз Эсартиа (128 кг) жой олишди.

Силтаб кўтариш машқида Диёрбек Эрматов 146 килограмм вазнни бўясиндра олди, иккикураш якунига кўра умумий 278 килограмм натижа билан 5-ўринни эгаллади.