Наманган шаҳар МИБда 7050 доллар ёқиб юборилди. Наманган шаҳар МИБ томонидан 2021 йил февраль ойида вилоят Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан бирга ўтказилган тезкор тадбир давомида икки фуқаро 50 долларлик 141 та қалбаки купюрани муомалага киритаётган вақтида қўлга олинган эди.

Улар Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми «б» ва «в» бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб кўп миқдорда қалбаки чет эл валютасини ўтказиш) билан айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган. 8 октябрь куни эса суд қарори ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида далилий ашё — қалбаки 7050 доллар ёқиб юборилди.

Наманган вилояти МИБ матбуот котиби Соҳибжон Рапиқовнинг маълум қилишича, вилоятда 2021 йил бошидан бери камида уч марта шундай расмий «доллар ёқиш» тадбири ўтказилган бўлиб, умумий ҳисобда 27 150 қалбаки доллар йўқ қилинган. Таққослаш учун, Сирдарёда йил бошида битта ҳолатда аниқланган 20 минг қалбаки доллар МИБ томонидан ёқиб юборилган эди.