Бугун Миллатлар лигасининг иккинчи ярим финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Бельгия терма жамоаси ўз уйида Франция терма жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлим деярли тенг кучлар остида ўтди. Аммо илк бўлимнинг сўнги дақиқаларида Бельгия терма жамоаси ўйинни ўз томонига оғдирди ва икки гол уришга муваффақ бўлди. Шу тариқа Роберто Мартинес шогирдлари дастлабки бўлимни ғалаба билан якунлашди.

Иккинчи бўлимда французлар анча ўзига келди ва ҳужумкор ўйин кўрсатишди. Биринчи бўлиб Карим Бензема гол уриб ҳисобни қисқартирган бўлса, Мбаппе ва Эрнандес ҳам биттадан гол уришда ва якунда Франция ирода кўрсатган ҳолда финалга йўл олди.

Бельгия – Франция – 2:3

Голлар: Карраско, Лукаку – Бензема, Мбаппе, Эрнандес

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 август куни илк ярим финал Италия ҳамда Испания терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган эди. Ушбу ўйинда Испания ғалабага эришган ҳолда ўз рақибини кутаётган эди. Шундай қилиб финалда Франция ҳамда Испания тўқнаш келадиган бўлди. Учунчи ўрин учун эса Италия ҳамда Бельгия терма жамоалари куч синашади.

Маълумот учун, финал ҳамда учинчи ўрин учун баҳслар 10 октябрь куни бўлиб ўтади.