Алишер Усмоновнинг “ЮэСэМ” холдинги “ИКС Холдинг” технологик компаниясини унинг асосчиси Антон Черепенниковга сотишга қарор қилди.

“ЮэСэМ” холдинг бош директори Иван Стрешинский “Коммерсант” нашрига бу қарорнинг сабаблари, телекоммуникация активлари бирлашувининг синергик таъсири, шунингдек “Металлоинвест” учун солиқ юкининг ортиши оқибатлари ҳақида гапириб берар экан, “МегаФон”нинг Ўзбекистонга киргани ҳақида ҳам фикр билдирди.

Бу йил “МегаФон” Ўзбекистонга кирди, биринчи натижаларни сарҳисоб қила оласизми?

Биз жараённинг бошида турибмиз. Умид қиламанки, бу “МегаФон”га операциялар ҳажмини, Ўзбекистон эса алоқа сифатини яхшилашга ёрдам беради, бу эса бошқа кўп нарсаларга асос бўлади. Бизнинг мақсадимиз – мамлакатда коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга катта маблағ сарфлаш.

Зеро, Ўзбекистон Алишер Бурхановичнинг туғилган жойи (Усмонов, “ЮэСэМ холдинга”нинг асосий эгаси), у ўша ерда туғилган ва ёрдам беришни хоҳлайди. Биз мамлакатни янада ривожлантириш учун платформа яратмоқчимиз”, – дейди у.