Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида узунлиги 6 километр бўлган пиёдалар ҳамда вело йўлак қуриб битказилмоқда. Деҳқонобод тумани тарихида биринчи маротаба узунлиги 6 километр бўлган пиёдалар ҳамда вело йўлак қуриб битказилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокими ўринбосари Шердил Эргашев маълум қилди.

 

Қайд этилишича, йўлакда аҳоли ўтириб дам олиши учун 300 дона ўриндиқ ҳам ўрнатилади. Шунингдек, олти километрли йўлак кўча чироқлари билан ёритилади. Қолаверса, йўлак бўйлаб оқова сув оқиб туриши учун “лоток” ҳам қурилади.