France Football журнали томонидан тузилгани айтилган рўйхатда 30 нафар футболчи жой олган. Улар орасида Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган “Челси”, Европа чемпионатида зафар қучган Италия миллий жамоаси аъзолари, совриннинг сўнгги соҳиблари Лионель Месси, Криштиану Роналду ва яна бир қатор юлдуз ўйинчилар жой олган.

Рўйхат билан танишинг:

Аввалроқ, France Football журнали “Олтин тўп” учун кураш олиб борадиган даъвогарлар номи 8 октябрь куни эълон қилиниши, маросим эса 29 ноябрь куни Парижда ўтказилиши ҳақида маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда пандемия сабабли “Олтин тўп” соврини топширилмаган эди.