ИШИД террорчилик гуруҳи Афғонистонга ҳеч қандай хавф туғдирмайди, деди мамлакат муваққат ҳукумати маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид.

Биз ИШИДни таҳдид эмас, бош оғриғи деб атаймиз. Баъзи жойларда бош оғриғи пайдо бўлади, лекин ҳар бир ҳодисадан кейин унинг айбдорлари йўқ қилинади. Уларнинг қароргоҳи қаерда эканлигини топганмиз”, – деди вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИШИД террорчилари Толибонга пистирма қилиб, 17 жангарини ўлдирган эди.