Хабарингиз бор айни дамларда Ўзбекистон президенти Сурхондарёда бўлиб турибди. Шавкат Мирзиёев вилоятнинг шу аҳволга келиб қолишига баъзи идораларда илдиз отиб кетган адолатсизликлар сабаб бўлганлигини айтди:

“Одамлар ҳеч нарсага ишонмай қолганди. Қўлидан иш келадиган тадбиркорлар ноҳақ қамалган ёки қочиб кетганди. Шунинг учун вилоятда тадбиркорлик ҳам республикада энг охирги ўринларда эди. Биз бу номаъқулчиликларни бартараф қилишда қонун устувор ва жазо муқаррарлигини таъминлаб, барчасини жой-жойига қўйдик!” – деди президент.

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёни ривожлантириш режаси билан таништириди.