Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, сўнгги 10 йилликда Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси:

  • 2010 йилда – 22,2 млрд. АҚШ доллари;
  • 2011 йилда – 26,3 млрд. АҚШ доллари;
  • 2012 йилда – 26,4 млрд. АҚШ доллари;
  • 2013 йилда – 28,3 млрд. АҚШ доллари;
  • 2014 йилда – 27,5 млрд. АҚШ доллари;
  • 2015 йилда – 24,9 млрд. АҚШ доллари;
  • 2016 йилда – 24,2 млрд. АҚШ доллари;
  • 2017 йилда – 26,6 млрд. АҚШ доллари;
  • 2018 йилда – 33,4 млрд. АҚШ доллари;
  • 2019 йилда – 41,7 млрд. АҚШ доллари;
  • 2020 йилда – 36,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.

Аввалроқ, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 25 млрд. АҚШ долларига тенг бўлгани хақида хабар берилган эди.