Гидрометролоигия маркази бугун Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Маълум бўлишича, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, шунингдек Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво 15-20° илиқгача, шимолда 9-14° илиқгача исийди.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 17-19° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ атрофида бўлади.