Аҳмедова Сарвиноз Шокировна “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси-матбуот котиби лавозимига тайинланди. Бу ҳақида “Ўзбекипаксаноат” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сарвиноз Аҳмедова Ўзбекистон Миллий университетининг тарих ва журналистика факультетларини тамомлаган. Бугунга қадар “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизматида фаолият юритган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги  Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.