Уч вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Василий Ломаченко ва Ричард Комми ўртасидаги жанг 11-декабр куни Ню-Ёркда бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Ломаченко сўнгги бор шу йилнинг июн ойида Масаёши Накатанига қарши рингга кўтарилиб, рақибини мағлуб этганди.

Комми эса сўнгги бор шу йилнинг февралида Жексон Маринесга қарши жанг қилганди ва у рақиби устидан муддатдан олдин ғалабага эришган