“Нурафшон” (“Бухоро”) клубининг бош директори лавозимида ишлаб келаётган Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

У фаолияти давомида бир нечта клубларда, хусусан, “Андижон”, “Насаф”, “Майванд”, “Тофан Ҳарирод”да бош мураббий сифатида ишлаган. Шунингдек, 2006 йил Ўзбекистон терма жамоасининг бош мураббийи ёрдамчиси, 2018 йилда Ўзбекистон U17 жамоаси бош мураббийи, 2018-2021 йиллар давомида Тожикистон терма жамоасининг бош мураббийи лавозимларида фаолият олиб борган.

Маълумот ўрнида, Усмон Тошев ФИФА инструктори сифатида катта тажрибага эга, у Ўзбекистонда энг биринчилардан бўлиб Про лицензияга эга бўлган мутахассис ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи лавозимида Азиз Ҳайдаров фаолият олиб ботаётган эди. Лекин кейинчалик Ҳайдаров ўз аризаси билан лавозимидан озод этилган.