Эндиликда, қатор хизматлардан фойдаланиш учун ДХМ биносига кириш ва навбат олишга ҳожат йўқ.

“DXМ drive” хизматидан фойдаланиб, автотранспорт воситасидан тушмаган ҳолда ишингизни битиришингиз мумкин.

“DXМ drive” хизмати фуқароларга:

• болаларни мактабгача таълим ташкилотларига электрон навбатга кўйиш;
• пенсия хақида маълумотнома олиш;
• нафақа тайинлаш;
• электр, газ ва ичимлик суви ҳисоблагичларини пломбалаш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун аризаларни тўлдиришга ва тайёр ҳужжатларни бинога кирмасдан, шунингдек, автотранспорт воситасидан чиқмасдан олиш имконини беради.

Ушбу хизматдан Урганч шаҳар ДХМ биноси ёнидаги автотураргоҳ (parking) ҳудудида фойдаланишингиз мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу хизмат синов тариқасида жорий этилган бўлиб, ҳафтанинг душанба ва сешанба кунларии кўрсатилади.