“Атлетико Мадрид” ҳужумчиси Луис Суарес “Барселона”дан кетиши, шу жумладан бош мураббий Роналд Куман билан суҳбатни эслади.

“Мен клубга кўп нарсамни бердим, менимча бундай муносабатга лойиқ эмасман, улар мен билан бирма – бир ўтириб ҳамма нарсани тушунтиришлари керак эди.

Куманнинг қўнғироғи 40 сония давом этди. Аввалига у мени режаларига киритилмаганимни, лекин кейин шартнома билан боғлиқ вазият ҳал қилинмаса, мен “Вильярреал”да ўйнашим мумкинлигини айтди.

У менга ва клубга керак эмассан дейишга иродаси етмади”,- деди Луис Суарес

Эслатиб ўтамиз, Уругвайлик ҳужумчи 2020 йилнинг ёзида “Атлетико Мадрид” футболчисига айланган эди. Ушбу мавсум Суарес жамоа сафида 10та ўйинда 5та гол уришга эришди.