Тошкент вилояти ҳокими фармойиши билан, вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил III чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан вилоят ИИББга 3 млрд сўм маблағ ажратади.

Ушбу маблағлар:

– ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш;

– жамоат тартибини сақлаш;

– жиноятчиликка қарши курашиш борасида Тошкент вилоятига қўшимча ажратилган профилактика инспекторлари ва патруль пост хизмати штат бирликларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш учун ажратилади.