Йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 7 октябрь куни соат 16:00дан – 1 ноябрь куни соат 20:00га қадар Тошкент шаҳрининг Миробод тумани, Тошкент “МУМ” автошоҳбекати ҳамда Чимкент кўчаси кесишмасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланади.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва юзага келган ноқулайлик учун  узр сўраймиз” – дея қўшимча қилинади Тошкент шаҳар ИИБВ матбуот хизмати берган хабарда.