Бугун, 7 октябрь куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов тезкор йиғилиш ўтказди. Мазкур йиғилишда “Нурафшон” клуби раҳбариятига ўзгартиришлар киритилган.

“Нурафшон” клубида баъзи бир ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Сабаби клуб бош мураббийи лавозимида фаолият олиб борган Усмон Тошев ЎФАда терма жамоалар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Усмон Тошев

Effect.uz сайтига маълум бўлишича, “Нурафшон” клуби бош директори лавозимида ишлаган Фаррух Ҳамроев ўрнига Геннадий Коченов, бош мураббий Усмон Тошев ўрнига Сергей Лушан тайинланган.

Ушбу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмади, лекин тасдиқланиш арафасида.

Эслатиб ўтамиз, Нурафшон клуби бугун Про лиганинг 20-турида Фарғонанинг Нефтчи клуби ўз майдонида қабул қилди ва йирик 4:1 ҳисобида мағлубиятга учради.