Россия Федерациясининг “КАМАЗ”, “ОКН сервис”, “Штандарт”, “Спецпоставка” ташкилотларидаги электр-газ пайвандчи, штампловчи, юк ташувчи, юкловчи, қадоқловчи, трактор ва автомобиль ҳайдовчиси, машина пайвандчиси, муҳандис-конструктор, юк тарқатувчи, шаффоф тизимлар ва икки қаватли ойналарни йиғиш бўйича мутахассис, сантехник каби соҳалардаги бўш иш ўринлари учун жорий йил 8 октябрь куни онлайн тарзда танлов ўтказилади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар учун талаблар қуйидагича:

– 18-50 ёш оралиғида бўлиши;

– Юқори талабчанлик;

– Судланмаган бўлиши;

– Ўзбекистондан чиқишга ва Россияга киришга таъқиқ қўйилмаган бўлиши.

– Ойлик маош (иш ҳажми ва иш графигига боғлиқ).

Танлов ўтказиладиган ҳудудлар