Ўзбекистон Про лигасида ҳаракат қилаётган Қорақалпоғистоннинг “Арал Самали” жамоаси молиявий муаммоларга дуч келмоқда.

2020 йилнинг декабрь ойида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Про-Лига 2021 йилги мавсумида ҳаракат қилиши белгиланган қорақалпоқ клуби ҳозирда муаммолар сабаб Про лигадан чиқиб кетишга яқин турибди.

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаевнинг маълум қилишича, қорақалпоқ клуби 2 октябрь куни “Арал” U-14, U-16, U-18 жамоалари билан мусобақада ўйнай олмаслиги борасида ПФЛга хат жўнатган. Хатда асосий таркибнинг ҳам сафар учрашувларида иштирок этиши ҳам сўроқ остида экани кўрсатилган.

Бундан келиб чиқиб хулоса қилинса, клуб молиявий муаммолар ичида қолган.

Маълумот учун, Про-Лига 2021 йилги мавсуми биринчи босқичидан кейин “Арал” 14 турда 13 очко тўплаб, саккиз жамоа ичида еттинчи ўринни эгаллади ва мусобақада қолиш учун курашадиган бўлди. Иккинчи босқичнинг икки туридан кейин “Арал” 14 очко билан тўрт жамоа орасида 3-ўринда бормоқда.