Effect.uz Қашқадарё вилоятининг Чироқчи ҳамда Миришкор туманларида ҳоким вазифасида фаолият олиб борган, маҳаллий халқ ичида “оғзи полвон” ва “сўконғич” лақабларини орттириб олган Равшан Комиловнинг одамлар орасида достон бўлган ўзига хос “ШОУ”ларини эътиборингизга ҳавола этади.

Равшан Комилов кекса отахонлар билан

Бу воқеалар Интернетни “портлатган”

2014 йилнинг 7 октябрида Чироқчи туманининг Пўстин қишлоғида истиқомат қиладиган 60 ёшли Мойли буванинг юбилей, келин тушириш ва невараларининг суннат тўйини Чироқчи тумани ҳокими Равшан Комилов бузган эди. Пахта терими пайтида тўй қилмаслик ҳақида фармойиш берган ҳоким ўз буйруғини бузганларни шу тариқа жазолаган. Худди ўша йилнинг 19 октябрида эса Шаҳрисабз тумани ҳокими Фахриддин Норовни иш кабинетидан ташқарига чиқариб урган. Манбаларга кўра, асли шаҳрисабзлик бўлган Равшан Комиловнинг “томорқаси”га Шаҳрисабз ҳокими “тош отганлиги” учун уни шу тариқа жазолаган. Лекин калтакнинг остида қолганлиги тўғрисида бонг урилган Норов бу воқеани инкор қилган. Кенг тарқалган муҳокамаларга кўра, Чироқчи ҳокими Равшан Комилов ўша куни маст бўлган. Яна бир норасмий манбаларга эътибор қаратадиган бўлсак, Равшан Комиловнинг ўша пайтда Гулистон ширкат уюшмасида фермер хўжалиги борлиги Фақат бу фермер хўжалиги бошқа кишининг номидалиги, ери ниҳоятда катталиги ортидан планни бажаролмаётгани учун бу фермер хўжалиги ҳақида Шаҳрисабз ҳокими вилоят ҳокимлигига шикоят қилганлиги, катта ҳокимдан гап эшитган Равшан Комилов “разбор” қилиш учун Шаҳрисабзга келганлиги айтилади. Бундан ташқари, унинг Шаҳрисабзда бошқа шахс номидаги фермер хўжалигидан ташқари бир қанча савдо нуқталари, кафе-ресторанлари ҳам борлиги таҳмин қилинади.

2017 йилнинг 16 мартида Комилов Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ерда ҳам у тинч юра олмади. 2018 йилнинг 18 июнь куни Миришкор туманида фермерлик қилган 50 яшар фермер Шерали Давронов 18 июнь кечқурун ўз жонига қасд қилган эди. Фермернинг яқинлари ўша куни туман ҳокими Равшан Комилов уни буғдой режасини бажармагани учун мажлисда уриб ҳақорат қилганидан сўнг уйга келиб ўз жонига суиқасд қилгани ҳақида шов-шувлар тўлиб кетди.  Марҳумнинг яқин қариндошлари унинг жонига суиқасд қилишини буғдой режасига ва мажлисда уриб ҳақорат қилинганига боғламаган.

“Думбул”

2019 йил Октябрда Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов неваралари билан бегона даладан думбул терган эркакни ҳақоратлаб, ўғирликда айблаётгани акс этган видеоёзув тарқалди. Туман маъмурияти раҳбари ушбу жараённи ўзи видеога олган.

“Невараларингни ҳам ўғирликка ўргатяпсанми? Нима „хай“? Нима „ҳоким-бува“? Нима „ҳоким-бува“? Нимага ўғирлаяпсан? Уялмайсанми, оғайни? Бечора бир тадбиркор экди, экспортини қилади. Туманнинг экспорти шунинг бўйнида ётибди. Сен олиб кетсанг тўртта, у олиб кетса тўртта. Мен ***** қўяманми экспортга? Нима „неваралар“? Э падарингга лаънат! Ол буни! Э уятсиз! Виждонинг чирисин сени. Очкўз. Падарингга лаънат. Очингдан ўл ундан кўра. ***** сотиб ол!”, — дейди ҳоким.

Қашқадарё вилояти прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан текширув бошлади. Р.Комилов  эса видеомурожаат эълон қилди. Унда ҳоким аввалига “туманимизнинг экспорт салоҳияти ҳақида мен қайғурмасам, ким қайғуради? Ҳоким сифатида мен буни ҳам ўйлашим керак, тадбиркорни ҳам ўйлашим керак”, деб, сўнгра кечирим сўрайди.

“Тўғри, инсон сифатида, жаҳл устида фуқарога нисбатан ҳақорат сўзини ишлатиб қўйдим. Ҳоким сифатида, раҳбар сифатида бу сўзни ишлатмаслигим керак эди. Шунинг учун халқимиздан қўлимни кўксимга қўйиб узримни сўрайман. Бу хато-камчилигимни бошқа қайтармайман, деб ваъда бераман”, — дейди у.

“Оғзи шалоқлик”нинг юқори чўққиси

2019  йил октябрь ойида Миришкор тумани ҳокими Равшан Комиловнинг овози дея иддао қилинаётган ҳақоратларга тўла аудио тарқалади.  Воқеа “думбул можароси”дан олдин – августнинг охирида бўлган. 30 минут давомида фермерлар таҳқирланади ва тинмай онасидан ҳақорат қилинади.

Миришкор туманининг “Жейнов” ҳудудидаги фермерларни пахта бошига тўплаган ҳоким деб айтилаётган шахс, фермерларни ғўзани культивация қилмаганликда, қуртга қарши дори сепмаганликда ва суғормаганликда айблаб, важоҳат билан уриб-сўкади. Аудионинг бошида ҳоким фермерлардан бирини уриб, онасини ҳақорат қилади:

“А, мени тақдирим сани қўлингдами, сани тақдиринг менинг қўлимда! Онангни с…й, нимага қилмадинг бл…д?( аудиодан дуп-дуп деган товуш эшитилади – таҳр.) Қ…қни устидан кулдингми, а, ман қаёқдан келяпман, онангни о…идан келёпманми? Нимага қилмадинг? (шапалоқ овози эшитилади – таҳр.) Нимага қилдирмадинг?!!! Нимага қилдирмадинг?!!! Онангни о…ини еб юрибсанми, сан онангни с…ай, ҳаромини. Онангни с…й? Онангни о…ига тиқаман сен, ҳаромини. Ўўў, ган…н, б…д, қ…ққа культивация қилдирмадингми? Зўрмисан, зўрмисан? (яна ур-сур овози эшитилади – таҳр.) Ҳозир бўғиб ўлдирсам нима дейсан, онангни о…га кирасанда кейин”

Фермер бир неча бор “онадан сўкманг”, деб ўзини ҳимоя қилмоқчи бўлади:

– Нимага онамни сўкдингиз ҳозир? Онадан сўкманг!

– Онангни о…га тиқдингку пахтани, пид…з!

– Культивация ишлаёптику.

– Қ…мни ебсан, пид…з. Делавойлигингни менга қилма, кўтанингни суғуриб оламан, пид…з!”

– Шу кеч ҳам оқшомгача ишлатдим.

– Чақир инспекторни бу ёққа, сани қўлингга кишан солдираман ҳозир, сан к…тни, б…д! Любойига жавоб бераман, тушундингми? (ҳоким фермерни ура бошлагани овози эшитилади – таҳр)

– Урманг ҳоким бова, урманг.

– Ўтир на х..й, деёпман, ўтир на х…й! Онангни с…й, сан жавоб берасан бу ишга!

– Нимага онамни сўкяпсиз?

– Ҳўўўв, онангни о…га тиқдинг деяпман!

– Нима учун онамни сўкасиз?

– Ҳўўўв онангни о…га тиқаман!

– Керак эмас, фермерлик менга керак эмас! Нима камчилигим бор?

– К…танингни суғуриб оламан, сенга ўхшаш бойваччани!

Аудиода ҳоким Равшан Комилов ўзининг “ўн карра жинни”лигини айтар экан, унга қарши бош кўтарган ҳар қандай одамни синдира олишини таъкидлайди:

“Ўйнашма ман билан, б…д, ўйнашма! Сан айтган одам бошқа, манга сакрама. Тушиндингми? Кучинг етса ўйнаш, етмаса ўйнашма. Мен президентнинг вакилиман. Ман ота вазифангни бажараман, ака вазифангни бажараман. Одам бўлгин дейман. Пид…з, бой бўлгин дейман санга. Яхши бўлгин дейман ман санга. Сакрайсан, б…д, манга, сакрама манга на х…й, б…д! Хотинингни устига сакра, бошқага сакра, эшакни устига сакра, лекин манга сакрама. Ман кўтаролмайман. Сандан баттар ман жинниман, ўн карра жинниман!” 

Ҳоким деб айтилаётган шахс аудиоёзувда агар пахта планини бажармаса уни ҳам президент “онасини о…га тиқиб” қўйишини айтади:

“Эрта шунча қилган меҳнатинг, х…йна, сан синишга синасан, х…йна майли 100-200 миллион минусга кетишинг мумкин. Лекин, мани тақдирим ҳал бўлади, пид…з. Мани қўяди дейсанми, президент? Онамни учқўрғондан кўрсатади, онамни о…га шундай тиқади, қўяди. Ҳеч ким жавоб бермайди. Унгача манга ваколат борми, с…ман, на х…й, б…д!”

Ҳоким фермерларга “эркак”ликдан дарс бериб, аёлларни ҳақорат қилади:

“Ўзинг биласанку, энди-энди сени бағримга босаётган эдим. Ўзинг чичиб қўйдинг, сен ўзинг виноват. Қилаётган шантажинг ҳам ҳар доим ўтмайди. Эркаксан сан, кўтингда брюгинг бор. У аёллар, о…га с…йлар, иштонни кийиб олиб, обедгача бундай дейди, обеддан кейин ундай дейди. Шу учун ҳам аёл, аёл. Товуққа тенглаштиради уни, товуқмияга. Эркак эркак бўлиш керак, мард бўлиш керак”.

Комиловнинг бир ўзи кетмади!

2019 йил 26 октябрь куни Равшан Комилов Миришкор тумани ҳокими вазифасидан бўшатилди. Эслатиб ўтамиз, худди ўша куни “Яккабоғ воқеаси”дан сўнг Мирзиёевдан узр сўраган, 2013 йилнинг 27 сентябрь куни марҳум президент Ислом Каримов томонидан Қашқадарёга ҳоким этиб тайинланган Зафар Рўзиев вилоят раҳбарлигидан олиниб, Жиззах вилоятининг Зарбдор туманига ҳоким бўлди.

Зафар Рўзиев ва Равшан Комилов

Салгина олдин яъни, 2019 йил 2 август кунги Президент Мирзиёев видеоселектор йиғилишида бу ҳокимни қаттиқ танқид қилган, уни ишдан олиш масаласини кўриб чиқиш ҳақида Бош вазирга топшириқ берганди.​..