Покистоннинг Балужистон вилоятида юз берган зилзила оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Agence France-Presse фавқулодда хизматларга таяниб хабар бермоқда.

АҚШ Геологик хизмати (USGS) илгари хабар беришича, Тошкент вақти билан соат 03:01да 5,7 магнитудали зилзила қайд этилган.

Зилзила эпицентри Харнай шаҳридан 14 километр шимоли -шарқда жойлашган. Зилзила 20,8 километр чуқурликда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, икки кун олдин Афғонистонда Тошкент вақти билан соат 12:59 да юз берган зилзила Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сезилган эди.