Манба: nv.ua | Аброр Эшонхонов тайёрлади

Журналистларнинг Халқаро Консорциуми (ICIJ, хусусан, Jorj Soros жамғармаларидан бири томонидан молиялаштирилиб, бир қанча жаҳон раҳбарларининг оффшор схемаларга алоқадорлиги ҳақидаги “Pandora ҳисоботини”ни эълон қилди.

Таъкидланишича, ушбу ҳисоботга 117 мамлакатдан 600 дан ортиқ журналистларнинг ҳисоботлари ва 11,9 миллиондан зиёд ҳужжатларнинг ошкор қилиниши натижасида олинган маълумотлар жойлаштирилган.

Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ҳисобот бериш лойиҳаси (OCCRP) маълумотларига кўра, ҳужжатга 35 та амалдаги ва собиқ миллий раҳбарлар, шунингдек, 100 га яқин мамлакатдан 400 та расмийлар киритилган.

Путиннинг сирли машуқаси ва унинг қизи 

Россия президенти Владимир Путин кўп маротаба россиялик ишбилармонлар ва сиёсатчиларнинг оффшор тузилмалардан фойдаланишига қарши эканини ва бу амалиётни тақиқловчи қонунларни қўллаб -қувватлашини айтган, дейилади ICIJ ҳисоботида.

Бироқ, Россия фуқаролари Pandora Papers маълумотларида 27 мингдан ортиқ компанияларнинг кирдикорлари ошкор қилинган ва бу бор йўғи 14 фоизни ташкил қилади.

Бошқача қилиб айтганда 46 нафар рус олигархлари оффшор компаниялар орқали солиқлардан бўйин товлаган.

2003 йилнинг куз ойларида Путин билан узоқ вақтдан бери ишқий муносабатда бўлган Светлана Кривоногих қиз фарзандни дунёга келтиради ва айнан ўша йили унинг номига оффшор фирмалар орқали Монакодан 4 млн доллар эвазига уй сотиб олинади, қизиқ-а!?

Россиянинг Проект нашрининг ёзишича, Кривоногих айнан Путиндан фарзанд кўрган, бунга далил сифатида чақалоқнинг ҳужжатида отасининг исми йўқлигини келтириш мумкин.

Энг қизиғи, Кривоногих журналистларга қизининг отаси ким эканлигини айтмаган ва уларга интервью беришдан бош тортган.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Проект нашри томонидан тайёрланган материалининг изоҳ беришга арзимаслигини маълум қилди:

ФОТО: Дмитрий Песков
“Янги материаллар пайдо бўлиши ҳақида биламиз, бу ерда жиддий қарайдиган ҳеч нарса йўқ ва изоҳ беришга арзимайди”, – деди Дмитрий Песков.

Светлана Кривоногих ва унинг қизи 

Светлана Кривоногих 1975 йил Ленинградда туғилган, ҳозирда тадбиркор ва банкир лавозимида ишлайди.

Онаси моляр отаси эса пиёниста бўлган Светлана ёшлик даврида давлат ишида ишлайдиган эркак билан ишқий муносабатда бўлиб келади ва 2003 йил, Луиза Розовани дунёга келтиради.

Қизиғи Луиза ижтимоий тармоқларда ҳар-хил номлар остида чиқишлар қилганди. Лекин негадир “Проект”нинг материалидан кейин унинг барча фотосуратлари ва саҳифалари ўчиб кетди.

Эрдоған саройи

ICIJ тергов маълумотларига кўра, 2014 йилда туркиялик миллиардер Эрман Иличак компанияси Туркия президенти Ражаб Эрдўған учун 1150 хонали президент саройининг қурилишини якунлаган.

Ўша йили Иличак “қовун тушурган” деса ҳам бўлади, яъни у Британия Виржиния оролларидаги иккита оффшор компанияни 74 ёшли онаси Ойша Иличакнинг номига расмийлаштиради.

Ҳужжатларга кўра, компаниялардан бири Covar Trading Ltd оилавий қурилиш конгломерати активларига эгалик қилган.

Махфий молиявий ҳисоботларда ёзилишича, Covar Trading фаолиятини бошлаганига бир йўл бўлмасданоқ Швейцариядаги банк ҳисобида 105,5 млн доллар келиб тушади.

Шундан сўнг, Иличакнинг онаси компания ҳисобидаги барча пулларни (105,5 млн доллар) ҳайрия қилишга қарор қилади, аммо пуллар  қаерга ҳайрия қилингани номаълум… Иличакнинг ўзи бу борада алоҳида тўхталишни истамаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Pandora Papers” маълумотида Гулнора Каримова ва ўзбекистонлик Сенаторнинг номи келтирилган эди.