Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши Ўзбекистонга 100 миллион доллар кредит беришга қарор қилди.

Маълум бўлишича, Бу маблағ Ўзбекистон молия бозорида қулай муҳит яратиш учун зарур бўлган сиёсий, қонунчилик ва институционал ислоҳотларни қўллаб -қувватлашга йўналтирилади.

ОТБ Ўзбекистондаги молиявий бозорларнинг ривожланишига ҳисса қўшади ва хусусий инвестицияларни рағбатлантиради – иқтисодий ўсишнинг асосий омили ва мамлакатда янги иш ўринларининг муҳим манбаи”, – деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бош директори Евгений Жуков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон умумий ташқи қарзи жорий йилнинг бошига нисбатан 6 фоизга ёки 2 млрд долларга ошган ҳолда, 35,9 млрд долларни ташкил қилди.