Бугун яна бир Англиянинг клуби шайхлар қўлига ўтди. Саудия Арабистони ҳукумати инвестиция фонди Public Investment Fund расман “Ньюкасл” акцияларини сотиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Фондга шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон раҳбарлик қилади ва келишув 300 миллион фунтга амалга ошган. Аввалроқ, “Ньюкасл” клубига 14 йилдан бери Майк Эшлига эгалик қилаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Ньюкасл” ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 3 очко билан 19-ўринда бормоқда.

“Ньюкасл” Муҳаммад ибн Салмон қўлига ўтганидан кейин бойлиги бўйича биринчи ўринга чиқиб олди ва иккинчи ўриндаги “Манчестер Сити”дан деярли ўн кўпроқ бойликка эга бўлди.