Бугун Ўзбекистон Про лигасининг 20-турнинг якуний учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу турнинг марказий баҳсларидан бири Бухорода “Нурафшон” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Агар “Нефтчи” ушбу ўйинда ғалаба қозонса, муддатидан аввал Суперлига йўлланмасини қўлга киритар эди ва амалда ҳам шундай бўлиб чиқди.

Қизиқарли ва голларга бой бўлган учрашувда фарғоналиклар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва узоқ вақтдан сўнг яна Суперлигада кураш олиб борадиган бўлди.

“Нурафшон” — “Нефтчи” — 1:4

Голлар: Санъат Шихов – Ойбек Қилишов (дубль), Акмал Шораҳмедов, Марко Обрадович

Шундай қилиб “Нефтчи” 3 йил деганда яна Суперлигада ҳаракат қиладиган бўлди.