Наманган вилояти, Уйчи туманида истиқомат қилувчи Қамбаровлар оиласи 26-сонли Меҳрибонлик уйидан беш нафар ўғилларни ўз қарамоғига олиб, Оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйди. Бу ҳақида маҳаллий манбалар хабар берди.

Аниқроғи, наманганлик журналист Муҳаммадали Қамбаров меҳрибонлик уйининг 5 нафар тарбияланувчисини қарамоғига олган. Унинг ёлғиз ўғли уч йил аввал вафот этганди.

Айни пайтда Муҳаммадали Қамбаров 45 ёшда. Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, “Уйчинома” газетаси муҳаррири. Турмуш ўртоғи Наргизахон ўқитувчи, тумандаги мактаблардан бирида математикадан дарс беради.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ яна бир наманганлик инсон, Миллий гвардия ходими меҳрибонлик уйидан 5 нафар тарбияланувчини ўз қарамоғига олган эди.