Наманганда автомашиналар орасида қолиб кетган пиёда вафот этди. Бу хақида вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, шу йилнинг 4 октябрь куни соат 18:30 ларда, Бурилма-Учқўрғон йўлининг 7 км.да, Учқўрғон тумани Ўлжатўпи МФЙ ҳудудида, «М-412» русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат вақтида Учқўрғон туманида ота-онаси қарамоғида яшаган, тумандаги мактабнинг 3-синфида ўқиган, 2010 йилда туғилган қиз йўлга чиқиб кетиши оқибатида хайдовчи ҳаракат йўналишини ўзгартириб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Учқўрғон туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган фуқаронинг бошқарувидаги «Некция-2» русумли автомашинаси билан тўқнашган.

Натижада, иккала автомашиналар орасида қолиб кетган пиёда оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.