“Бавария”нинг асосий тўпурари Роберт Левандовски келаси ёзда ўз кучини бошқа чемпионатда синаб кўриш ниятида эканини маълум қилган эди.

Мюнхен клуби раҳбарияти польшалик тўпурарни жамоада қолишга кўндирди.

Манбаларнинг маълум қилишича, Левандовски тез орада 2025 йилнинг ёзигача амал қиладиган янги шартномага имзо чекишга рози бўлган.

Роберт клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабидан ўзига тўлиқ ишонч билдирилиши ва ўйин амалиёти кафолатланишини талаб қилаётган эди. Бундан буёғига ҳам польшалик тўпурар жамоадаги асосий фигуралардан бири бўлиб қолаверади.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски 7 ўйинда майдонга тушиб 7 бора рақиб дарвозасига гол киритди.