Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Нарзулло Обломуродовнинг Бухоро вилоятидаги ишончли вакили Ш. Пардаев Когон Темирйўлчилар саройида сайловчилар билан учрашув ташкил этди.

Учрашувда ишончли вакил номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастуридаги муҳим йўналишлар, улардан кўзланган мақсад ва вазифалар ҳақида сайловчиларга батафсил маълумот берди.

Жумладан, номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган давлат томонидан “яшил” иш ўринларини яратишни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиёт тармоқлари учун замонавий малакали кадрларни тайёрлаш, интенсив агротехнологияларни жорий этиш, маҳсулотни сақлаш ва қайта ишлаш инфратузилмаларини ривожлантириш, янги бозорларни ўзлаштириш орқали қишлоқ хўжалиги ерларидан кафолатланган ҳосил олиш ва фермер хўжаликларининг иқтисодий салоҳиятини ошириш, тежамкор суғориш технологияларини кенг жорий этиш орқали асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳосилдорлигини ўртача

25-30 фоизгача ошириши ҳақидаги устувор йўналишларининг муҳим аҳамияти сайловчилар томонидан таъкидланди.

Учрашув давомида сўзга чиққан партия фаоллари номзоднинг дастурида белгилаб берилган устувор вазифаларни қўллаб қувватладилар. Сайловчиларниг турли саволларига номзоднинг ишончли вакили батафсил жавоб берди.