Бугун, 7 октябрь куни ЎзЛидеПдан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятида сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда. Номзод мазкур учрашув доирасида таълимга эътибор ҳақида гапирди.

Дунё ўсиб боряпти, қўшниларими ўсиб боряпти, рақобат пайдо бўляпти. Ҳеч ким бизни бозорда кутиб тургани йўқ. Ҳеейй Ўзбекистонни маҳсулоти кесин,  “кепқолинг-опқолинг” дейдиган давлатни ўзи йўқ.

Кураш кетяпти, жуда бешавқат кураш кетяпти. Шу бешавқат курашда битта нарса биз битта нарса билан ютамиз. Билимимиз бўлса, ақлимиз бўлса, тизимимиз бўлса, тартиб-интизомимиз бўлса…

Таълим, таълим, таълим бизни энг катта ютуғимиз – агар билим-таълимни жой жойига қўйсак, ёшларимизни ўқитиб олсак, бизга тенг келадиган халқ қолмайди”, – дейди Мирзиёев.