Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Иорданияда бўлиб ўтаётган ўқув-йиғинга чақирилган футболчилар ва Малайзия ҳамда Иордания билан бўладиган ўртоқлик учрашувлари ҳақида фикр билдирди.

Катанец нимага ўртоқлик ўйинига айнан Малайзия ва Иордания танланганига ҳам тўхталиб ўтди.

“Малайзия ва Иордания терма жамоаларини ҳозирда ассоциацияда мавжуд бўлган жамоалар орасидан танлаб олинди. Уларни танлашда ҳеч қандай сабаб йўқ.

Терма жамоага бош мураббий бўлиб тайинланганимга ҳеч қанча вақт бўлгани йўқ. Шу сабабли бирор-бир кучли терма жамоани танлашга улгурмадик. Сабаби кучли жамоалар билан ўртоқлик учрашувини келишиш учун 6 ой ёки бир йил вақт кетади.

Бош мураббий учун ҳар доим вақт камдек туйилади. Ушбу йиғин давомида терма жамоага янги чақирилган футболчиларга ҳам катта эътибор бермоқдамиз. Уларга ўйин амалиётини беришга ҳаракат қиламиз. Агарда барчасига имконият бера олмасак, кейинги йиғинларда ўзларини кўрсатишлари мумкин”,Катанец.

Видео:

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 9-октябрь Малайзия ва 12-октябрь куни Иордания терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.