Ўзбекистонлик ром ва эшиклар ясайдиган уста “Akfa” материаллари қимат бўлиб кетганлигидан норози бўлиб, барча усталардан “Akfa” материалларига бир ой бойкот беришга чақирди. Унинг бу манодаги мурожаати “Халқ овози” Telegram каналида эълон қилинди.

Устанинг таъкидлашича, “Akfa” материаллари 2021 йил икки маротаба қўтарилган ва ҳозирда нарх яна 5 фоизга кўтарилган.

Мен Бердиқулов Собир “Akfa” ром ва эшикларни ясайдиган устаман, мурожаат қилишимни сабаби, “Akfa” материаллари асоссиз яна нарх кўтарилди.

Шу йил ўзи “Akfa” материаллари икки марта нархи кўтарилди. Олдинлари фақат АҚШ долларга нархи чақиларди, доллар курси  сўмга нисбатан кўтарилса агар “Akfa”  материалларининг нархи сўмга нисбатан кўтариларди.

Бироқ АҚШ долларда бир маромда “Akfa”  материалларининг нархи кўтарилмасди. Ҳозирда, “Akfa”  материалларининг нархи 5 фоиз сабабсиз кўтарилди, йил бошида 6  фоиз кўтарилганди.

АҚШ доллар курси бир маромда сақланиб турган бўлса ҳам “Akfa” материалларининг нархини сабабсиз кўтарилмоқда. Жабрини эса ҳар доимдагидек халқ кўрмоқда. Монополман деб халқнинг устидан кулиш яхши эмас”, – деди Собир Бердиқулов.

 “Akfa” компанияси ушбу мурожаатга ҳозирча ҳеч қандай муносабат билдирмади.