Бугун, 7 октябрь куни ЎзЛидеПдан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятида сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда. Номзод вилоятдаги иқтисодий, ижтимоий ривожлантириш ва коррупцион ҳолатлар ҳақида гапирди.

Келгуси беш йилда Сирдарё вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун давлатдан жами 40,5 триллион сўм, жумладан давлат бюджетидан 4,4 триллион сўм йўналтирилади.

“Нима учун 3 млн аҳолиси бор бошқа вилоятларга ҳам, Сирдарёга ҳам бунча пул?” деган савол қўйилса жавобим бор – Сирдарё оғир ҳудуд, муаммолари кўп.

Агар Сирдарёни “коррупциядан холи ҳудуд”га айлантирсак, ушбу маблағлар ҳисобидан янада кўпроқ эҳтиёжманд аҳолимиз оғирини енгил қила оламиз. Масалан, 10 млн доллар бирор корхонага ажратган бўлсак, ичига кириб борилса, шундан ҳам 1 млн доллар иқтисод қилса бўлади. Энг катта хавф бизда коррупция бор, ўғирлик бор” – дейди Мирзиёев.