Бугун Миллатлар лигасининг ярим финал баҳсларига старт берилди. Ярим финалнинг илк тўқнашуви “San Siro” стадионида Италия ҳамда Испания терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан мезбонлар ҳужумга зўр беришди, аммо Испания тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг Италия ҳужумга берилиб, ҳимояни унутди ва Бонуччи қизил карточка олди. Илк бўлимнинг сўнги дақиқаларида испанлар ян гол уришга эришди ва биринчи бўлимни ғалаба билан якунлади.

Иккинчи бўлим деярли тенг кучлар остида бўлиб ўтди. Бир киши кам бўлишига қарамасдан итальянлар испанларга муносиб қаршилик кўрсатишди, аммо якунда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

Италия — Испания — 1:2

Голлар: Пеллегрини – Ферран Торрес (дубль)

Таркиблар:

Италия: Доннарумма, Эмерсон, Ди Лоренсо, Бастони, Бонуччи, Бернардески (Келлини), Жоржиньо (Пеллегрини), Инсине, Верратти (Локателли), Кеза, Барелла.

Испания: Унаи Симон, Алонсо, Лапорт, Аспиликуэта, Пау Торрес, Сарабия (Хил), Коке (Мерино), Ферран Торрес (Пино), Бускетс, Оярсабал, Гави (Роберто).

Эслатиб ўтамиз, эртага, 7 октябрь куни иккинчи ярим финал жуфтлиги Бельгия ҳамда Франция терма жамоалари финал учун кураш олиб боришади.