Индонезия Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори препаратлари назорати агентлиги ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда BPOM раҳбари Пенни К. Лукито шу муносабат билан ташкил этилган конференцияда маълум қилган,

Мазкур вакцинанинг I, II ва III фаза тадқиқотлари унинг ножўя таъсирлари камлиги ҳамда вакцинанинг 3-дозасидан кейин 7 кун ўтгач самараси 81,71% ни ташкил этгани қайд этилган.

Ушбу вакцинанинг Индонезия ўтган III фаза синовларида 4000 нафар кўнгилли иштирок этган.

Индонезия ОАВларида хабар берилишича, ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси Covid-19 вирусига қарши умумий 92,92% фоиз самарадорликни кўрсатган. Индонезияда шу пайтгача Bio Farma, Moderna, Pfizer, AstraZeneca, Sinopharm, up CanSino каби вакциналар қўлланилган.