“Боруссия” бир қатор топ – клублар қизиқаётган Эрлинг Ҳолландни жамоада олиб қолмоқчи.

Bild журналисти Кристиан Фолкнинг ёзишича, дортмундликлар норвегияликка унинг маошини деярли икки баробарга оширадиган шартнома таклиф қилмоқчи.

Агар Ҳолланд кейинги мавсумда клубда қолишга рози бўлса, у ҳолда 8 миллион эвро ўрнига 15 миллион олади.

Эслатиб ўтамиз, Бундеслиганинг жорий қуръасида Ҳолланд 5 ўйинда 7 та гол урди.