Руминия футбол федерацияси уйсиз ҳайвонларга янги эгаларини топишга ёрдам берадиган қизиқарли тажрибани бошлади.

Йил давомида Руминиянинг 1 -лигасида ўтказиладиган ҳар бир футбол ўйинида футболчилар қўлларида уйсиз қолган итлар билан учрашувнинг очилиш маросимига киришди. Бу ҳаракат билан футболчилар уйсиз жониворларни қўллаб-қувватлашларини кўрсатишди.

Хабар қилинишича, бу қарор футбол мухлисларининг маҳаллий бошпаналардан ҳайвонларни уйларига олиб кетишга ундаш учун қабул қилинган.

Бундай хайрли ишлар анчадан бери мавжуд. Масалан, илгари чилилик футболчилар минглаб уйсиз итларга эга топишга ёрдам беришган. Бир неча йиллардан буён чилиликлар дайди ҳайвонлар муаммоси билан курашмоқда. Бошпаналар ва ёрдам фондлари доимо қўллаб -қувватлашга муҳтож. “Коло-Коло” клуби футболчилари улардан бирига ёрдам беришга қарор қилишди.

Анъанага кўра, ўйинлар ёш болалар билан очилади, лекин бундан сўнг ўйинчилар дайди итлар билан майдонга чиқишади. Уларнинг ҳаракати туфайли, бир кунда 1000 дан ортиқ одам бошпаналарга мурожаат қилиб, улардаги ит ва мушукларни ўз уйларига олиб кетишган.