Давлат активларини бошқариш агентлиги (Давактив агентлиги) Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига асосан Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш масканининг яхлит мулкий мажмуа сифатида оммавий савдо жараёнлари бошланганлигини ва шу сабабли дам олиш масканини 8та алоҳида лотлари бўйича савдо жараёнлари тўхтатилганини эълон қилади.

Давлат активларини сотиш икки босқичда ўтказилади.

Бунда:

биринчи босқичда – талабгорлар олдиндан малакаланади (сараланади), жумладан, савдоларда қатнашиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, закалат пули келиб тушганлиги, давлат активларидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабга нисбатан талабгор томонидан таклиф этилган бизнес концепцияси лойиҳасининг мақбул ёки мақбул эмаслиги кўриб чиқилади;

иккинчи босқичда – талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.