Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохрух Гиясов ижтимоий тармоқ фаолларига мурожаат қилиб бугунги кунда Ўзбекистонда содир бўлган ЙТҲларга оид статистик маълумотларни келтириб ўтди.

Юқоридаги расмларда ўлим билан якунланган йўл транспорт ҳодисалари тасвирланган. Уларнинг барчаси тезликни ошириш оқибати.

Айрим ижтимоий тармоқ фаолларидан, бу мавзуда фикрларини ёзишда “адолатсизлик”, “шармандалик” каби терминларни ишлатишдан олдин, яхшилаб ўйлаб кўришларини сўраймиз.

Бугунги кунга қадар республикамизда 6.551та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, улардан 1.682таси ўлим билан тугаган. Жароҳат олганлар сони эса 5.920тани ташкил этади. Йўл транспорт ҳодисаларининг деярли 40% тезликни меъёридан ошириш натижасидир.

Яқин кунларда йўл транспорт ҳодисаси оқибатида юз берган журналистнинг ўлими ҳам бизлар учун дарс бўлиши лозим. Сўз эркинлигини – сўз ўйинларига айлантирманг”, – дея фикрини якунлаган Гиясов.