Афғонистонда хизмат қилган 120 нафар Ўзбекистон ветеранларига Россия Федерацияси ҳукумати номидан моддий ёрдам берилди.

Маълум бўлишича, дипломатик миссия ходимлари Ўзбекистон “Ветеран” жамоат бирлашмаси кўмагида Фарғонада байналмилал-аскарлар шарафига тантанали тадбир ўтказди.

Россия элчихонаси ходимлари Улуғ Ватан уруши фахрийлари билан учрашиб, уларга моддий ёрдам беришди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра ун, ёғ, гўшт, гуруч ва бошқа бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, тиббий буюмлар ва болалар трикотаж маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик ёрдами 25 та вагондан иборат эзгулик поездида Афғонистон Ислом Амирлигига етказиб берилганди.  https://effect.uz/dzid