Абдулазиз Камилов Кобулда “Толибон” ҳукумати ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий билан учрашди.

Бу ҳақда Афғонистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Абдул Каҳар Балхий Twitter’да маълум қилди.

Маълум бўлишича, Камилов ва Муттақий Афғонистондаги ҳозирги вазиятни муҳокама қилишди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Кобул жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига умид билдирди.

Шунингдек Тошкент транзит, энергетика ва савдо бўйича ўз мажбуриятларини бажаришда давом этишига ишонтирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия бош вазирининг Афғонистон бўйича махсус вакили Саймон Гасс “Толибон” раҳбарияти билан учрашган эди.